Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нью-Йоркда вертолёт осмонўпар бинога урилди (видео)

Нью-Йоркда вертолёт осмонўпар бинога урилди (видео)

Фото: «Ria.ru»

Американинг Нью-Йорк шаҳрида вертолёт осмонўпар бинога урилди. Бахтсиз ҳодиса кеча, 10 июнь санасида рўй берган.

Гувоҳлар ушбу ҳолатни видеотасвирга олишган. Унга кўра оғир об-ҳаво шароитида учувчи вазиятни назорат қилиб туришга ҳаракат қилганини кўриш мумкин. Аммо хавфсиз қўнишнинг иложи бўлмаган, шамол натижасида вертолётнинг олди қисми деярли пастга қараб қолган эди.

Натижада вертолёт Манхеттендаги 54 қаватли бинога урилган. Тўқнашувдан сўнг ёнғин келиб чиқди. Учувчи ҳалок бўлган, бинодаги одамлар эса эвакуация қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг