Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нурсултонда мактабдаги дарслар қолдирилди

Нурсултонда мактабдаги дарслар қолдирилди

Фото: «Ktk.kz»

Нурсултонда биринчи сменада ўқийдиган 0 — 11 синф мактаб ўқувчилари ҳамда 1-2-курсларда таҳсил оладиган коллеж талабалари учун дарслар қолдирилди. Бу ҳақда 23 январь куни шаҳар таълим бошқармасига таяниб «Regnum» хабар берди.

23 январда, шунингдек, иккинчи сменада ўқийдиган 1-2-курс коллеж талабалари ҳамда барча синфдаги мактаб ўқувчилари учун машғулотлар бекор қилинди. Дарсларнинг қолдирилиши об-ҳаво шароити ёмонлашиши билан боғлиқ.

Семипалатинск таълим бошқармаси маълумотига кўра, шаҳар мактабларида биринчи сменада ўқийдиган 1 — 9 синф ўқувчилари учун дарслар бекор қилинган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг