Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нурсултон Назарбоев: «Қаерда қизлар кам туғилса, у давлатнинг келажаги йўқ»

Нурсултон Назарбоев: «Қаерда қизлар кам туғилса, у давлатнинг келажаги йўқ»

Фото:«Twitter»

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг фикрича, қизлар кам туғиладиган давлатнинг келажаги йўқ. У бу ҳақда «Қозоғистоннинг 100та янги шахси» лойиҳаси ғолиблари билан учрашувда гапирди, дея хабар бермоқда «Zakon.kz».

«Масалан Хитойда эркаклар аёлларга нисбатан 60 миллионга кўп. Улар турмуш ўртоқ излаб, бошқа давлатларга кетмоқдалар. Агар аёллар кам бўлса, ўша миллат бора-бора йўқолиб кетади. 3000 йилгача аҳоли таркибида аёллар кам бўлган миллатлар йўқ бўлиши айтилмоқда. Бу ҳақда ўйлаш оғир, аммо бу ҳақиқатга яқин, келинглар, қизларимизни асрайлик»,  деган Назарбоев. 

  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг