Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Норвегиялик эр-хотин ётоғининг остидан минг йиллик қабр чиқди

Норвегиялик эр-хотин ётоғининг остидан минг йиллик қабр чиқди

Фото: «bodonu.no»

Норвегиянинг Будё шаҳрида истиқомат қилувчи эр-хотин ўз уйларини таъмирлаш вақтида викинглар даврига тааллуқли қабрга дуч келишди. У минг йил муқаддам дафн этилгани тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда «Bodonu» портали хабар берди.

Марианн Кристиансен ва унинг турмуш ўртоғи ётоқхонасини иситиш мақсадида полни очишган. Пол тахталари остидан тошлар уюмидан иборат дўнглик чиққан. Уни текислаётганда болалар ўйинчоғига ўхшаш ғилдирак ва катта темир болтани топишган. Эр-хотин бу топилма тарихий аҳамиятга эга бўлиши мумкинлигини тахмин қилишиб, Норвегия Нурланд округининг маданий меросга жавобгар бўлими билан боғланишган.

Воқеа жойига етиб келган мутахассислар қазилма ишларини бошлаб юборишган. Улар уй остида викинглар даврига мансуб қабр борлигини аниқлашди. Археолог Мартинус Хауглининг фикрича, қабр ўнинчи асрга тааллуқли. Топилган буюмлар яхшилаб ўрганиш учун олиб кетилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг