Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нобель мукофоти лауреати Кэри Муллис вафот этди

Нобель мукофоти лауреати Кэри Муллис вафот этди

Фото: «Wikipedia»

Нобель лауреати биокимёгар Кэри Муллис 74 ёшида вафот этди, деб хабар берди «New York Times» газетаси.

Олимнинг турмуш ўртоғи Нэнси Косгроув Муллис эри 7 август куни Калифорниянинг Ньюпорт-Бич шаҳридаги уйида юрак ва нафас етишмовчилигидан ҳаётдан кўз юмганини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Муллис 1993 йили британиялик олим Майк Смит билан бирга оддий ва арзон ДНК таҳлилини кашф этгани учун Нобель мукофотига сазовор бўлган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг