Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нигерда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари номига қудуқ қазилди

Нигерда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари номига қудуқ қазилди

Африка қитъасининг Нигер давлатида янги қазилган қудуққа ўзбекистонлик машҳур уламо шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг номи берилди.

Бу ҳақда «Islom.uz» портали хабар бермоқда. Ҳозирда аҳоли ушбу қудуқ сувидан фойдаланмоқда.

Аҳолисининг 90 фоизи мусулмонлардан иборат бўлган Нигер давлати, Африканинг жануби-ғарбий қисмида, Саҳрои Кабир минтақасида жойлашган. Узоқ йиллардан буён мамлакат халқининг катта қисми сувсизликдан азият чекиб келади.

Ушбу хайрли иш ташаббусчилари Москвада фаолият юритадиган «Исламньюс» ташкилоти вакиллари экани алоҳида таъкидланади хабарда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг