Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нигерияда жангарилар ҳайвонот боғи директорини ўғирлаб кетишди

Нигерияда жангарилар ҳайвонот боғи директорини ўғирлаб кетишди

Фото: «AP Photo / Ben Curtis»

Нигерия жанубидаги ҳайвонот боғига ҳужум қилган жангарилар мамлакат соғлиқни сақлаш вазирининг укаси бўлмиш муассаса директорини ўғирлаб кетишди, дея хабар берди маҳаллий NAN агентлиги.

Ҳужум якшанба куни жанубий Эдо штати маъмурий маркази Бенин-Сити шаҳрида содир бўлди.

Ҳужум пайтида ҳайвонот боғи директори Энди Эханире — мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Осаги Эханирининг укасини ўғирлаб кетишди, деб ёзади агентлик.

Ҳужумчилар ҳайвонот боғини қўриқлаётган уч нафар полициячини ўлдиришган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг