Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Украин нони. Нетаньяху кечаги воқеага муносабат билдирди

Украин нони. Нетаньяху кечаги воқеага муносабат билдирди

Фото: «24 Канал»

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Украина аэропортидаги кутиб олиш маросимида рафиқаси Саранинг нон бўлагини ерга ташлаб юборганига муносабат билдирди. Сиёсатчи воқеадан ҳурматсизлик қидиргандан кўра, рафиқаси қандай кийинганига эътибор қаратишни сўради.

«У атайин украин миллий рангларидаги кийимда келди. Самолётдан тушганида кўрдингиз: сариқ-мовий рангда. Бу айнан Украинага ҳурмат юзасидан», — деди Нетаньяху.


Мавзуга оид: Исроил бош вазирининг рафиқаси украин нонини ерга ташлаб юборди (видео)


У яна дедики, агар шу воқеа бўлмаганида Исроил оммавий ахборот воситалари бош вазирнинг Украинага ташрифига эътибор қаратишмас ҳам эди. Қолаверса бу, Нетаньяхунинг таъкидлашича, тарихий ташриф. Агарда бу мақомдаги ташрифларга журналистларнинг эътиборини шу тарзда тортишга тўғри келаркан, шундай бўлса қолсин.

«Афтидан, биз эътиборни тортишнинг янги усулини кашф қилибмиз. Давом этамиз», — деди сиёсатчи.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг