Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нега янги вируслар пайдо бўлмоқда?

Нега янги вируслар пайдо бўлмоқда?

Фото: «Hi-news.ru»

Инсоният фаолияти ортидан атроф-муҳитнинг ўзгаришга учраши янги вирусларнинг пайдо бўлишига турки бўлаётганини олимлар аниқлашди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».

Бу ерда гап инсонга мослашган вируслар хусусида боряпти. Олимлар бу вирусларни таҳлил қилиш давомида энг кўп хавф туғдирувчи уч хил жониворлар тоифасини белгилашди.

1. Уй ҳайвонлари. Эпидемия уй ҳайвонлари орқали энг кўп тарқайди. Бу жониворлар ёввойи табиатда яшовчиларига қараганда вирусларни одам билан саккиз барвар кўпроқ бўлишади.

2. Инсон фаолиятига мослашган ёввойи ҳайвонлар. Урбанизация сайёрамизда ҳайвонот олами хилма-хиллигини камайтиргани билан, айрим турлар янги муҳитга бошқаларига нисбатан анча мослашиб кетган. Баъзи хил кемирувчилар (масалан, сичқон ва каламушлар), кўршапалаклар ва маймунлар бунга мисолдир.

3. Ов қилиш, савдоси билан шуғулланиш ва яшаш муҳит сифати пасайиб кетгани боис қирилиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвонлар. Тадқиқотлар бошқа сабаблар оқибатида популяцияси қисқариб бораётган жониворларга қараганда, айни шу тоифа ҳайвонлар зооз вирусларни икки ҳисса кўп ташишини кўрсатмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг