Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Назарбоев ролини ўйнаган актёр парламентга депутат бўлди

Назарбоев ролини ўйнаган актёр парламентга депутат бўлди

Фото:«Kapital.kz»

Қозоқ кино усталари томонидан ишланган «Лидернинг йўли» филмида мамлакатнинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев ролини ўйнаган 35 ёшли актёр Нурлан Алимжанов парламентга депутат бўлди. Бу ҳақда РИА «Новости» ёзмоқда.

Алимжонов Назарбоев бошчилигидаги «Нур Отан» партиясидан парламентнинг қуйи палатасига тавсия этилди.

Назарбоев ролини ўйнаган актёр аллақачон қасамёд қабул қилди ва ижтимоий-маданий ривожланиш қўмитасининг аъзоси бўлишга улгурди.

Аввалроқ, Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг қизи Дариға депутатлар томонидан республика Сенати раиси лавозимига қайта сайлангани ҳақида хабар берилган эди.

Қозоғистонни қарийб 30 йил бошқарган Нурсултон Назарбоев 2019 йил 19 мартда истеъфога чиққанди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг