Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Намозга рухсат бермаган раҳбар жазога тортилди

Намозга рухсат бермаган раҳбар жазога тортилди

Финландия. Хельсинки Турар жой бошқармасига ишга кирмоқчи бўлган мусулмон кишининг иш вақтида намоз ўқишига рухсат берилмагани ва у ишга олинмагани камситиш сифатида баҳоланди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВга таяниб Azon.uz хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 2016 йилда бошқармага Хельсинки шаҳри ҳокимлиги тавсиясига кўра лойиҳа бошқарувчиси сифатида ишга кираётган мусулмон киши шартнома имзоланаётган пайт иш вақтида намоз ўқиш учун оддий кунлари беш дақиқача, жума куни эса бир соатча вақт керак бўлишини айтиб, рухсат сўраган. Аммо унинг илтимоси рад этилган, ўзи эса лавозимга тасдиқланган бўлишига қарамай, ишга олинмаган.

Судья даъвогарнинг ибодат эркинлигига тўсқинлик қилинган деган хулосага келди. Турар жой бошқармаси собиқ директори Сиско Маряманаа 40 кунлик қамоққа ҳукм қилинди, бу ҳукм 1800 евро жаримага ўзгартирилди.

“Ибодат эркинлиги доирасида иш жойларида қисқа муддатли ибодатларга рухсат берилиши ва бунинг учун маошдан ушлаб қолинмаслиги керак”, – дейилади суд қарорида.

Хельсинки шаҳри ҳокимлиги суддан олдин даъвогар билан келишиб олди ва унга товон пули сифатида 36 минг евро тўлайдиган бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг