Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Швейцарияда мовий олмос 6,7 миллион долларга сотилди

Швейцарияда мовий олмос 6,7 миллион долларга сотилди

Фото:«Sabah.com»

300 йилдан бери Европа аслзодалари уйида сақланган мовий олмос Швейцариянинг Женева шаҳрида ўтказилган кимошди савдосида 6,7 миллион АҚШ долларига сотилди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

«Sotheby's» аукцион уйида сотувга қўйилган олмосни Испания қироли Фелипе V 1715 йили герцог Парманинг қизи Элизабет Фарнезега уйланганида унга совға қилган эди.

300 йил давомида Испания, Франция, Италия, Австриядаги аслзодалар эгалик қилган 6,1 қиротли мовий олмос 6,7 миллион долларга сотилди.

Сотиб олган киши ҳақида маълумотлар йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг