Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Монтана штатини Канадага сотиб юбориш таклифи берилди

Монтана штатини Канадага сотиб юбориш таклифи берилди

АҚШда давлат қарзини камайтириш учун Монтана штатини Канадага 1 триллион долларга сотиш таклифи берилди. Бу ҳақда «New York Post» ёзмоқда.

Ян Ҳаммонднинг Монтанани сотиш таклифи «ҳаддан зиёд эътиборни тортмоқда», дейилади нашр хабарида.

«Қарзимиз жуда катта, Монтанадан наф йўқ. Шунчаки уларга айтинг, бу ерда қундузлар ва шунга ўхшаган нарсалардан бошқа ҳеч нарса йўқ», — петиция саҳифасида шундай жумлаларни учратасиз.

Қизиғи, ушбу ҳужжат 12 мингдан ортиқ имзо тўплади.

Штат ҳукумати бундан росманасига ташвишга тушиб қолди ва Монтана штатини сотишни тақиқловчи қонунни ишлаб чиқишга киришди.


Монтана штати

Маркази — Ҳелена
Ҳудуди — 381,1 минг кв. км.
Аҳолиси — 1,05 млн. киши


АҚШнинг давлат қарзи жуда катта — 22,01 трлн. доллар. Буни узиш учун 22 та «монтана» керак.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг