Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Михаил Саакашвили Украинага йўл олмоқчи

Михаил Саакашвили Украинага йўл олмоқчи

Фото: «Наш» телеканали

Грузиянинг собиқ президенти ва Украинанинг Одесса области собиқ губернатори Михаил Саакашвили Украинага киришига қўйилган таъқиқ олиб ташланишига эришмоқчи.

Унинг айтишича, таъқиқни олиб ташлаш бўйича юристи орқали Украина хавфсизлик хизматига мурожаат қилган. Саакашвили ушбу таъқиқни ноқонуний, деб айтган ва ўзини ҳимоя қилиш учун судга етиб боришини билдирган.

«Мен Украинанинг қайта шаклланишида оддий фуқаро сифатида иштирок этишни истайман. Бу мамлакатни худди қадрдон Грузиям сингари яхши кўраман ва мени ундан қувиб чиқаришлари адолатсизликдир», — дейди Саакашвили.

Саакашвили март ойида Украинага боришни режалаштирган ва 1 апрел санасига ҳатто чипта олиб қўйганини билдирган. У Петр Порошенко сайловнинг иккинчи турига ўта олмаслигини кутган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг май ойида Порошенко Саакашвилини Одесса области губернатори этиб тайинлаган эди. У бу лавозимда бир ярим йил фаолият олиб борди.

Саакашвили кейинчалик муҳолифат сафига ўтиб, Порошенкони танқид қила бошлагач, Украина фуқаролигидан маҳрум қилинди. Шунга қарамай у 2017 йилнинг сентябр ойида Украинага кириб келди ва Порошенконинг истеъфосини талаб қилди. 2018 йилнинг феврал ойида Украина махсус кучлари Саакашвилини мамлакатдан куч билан чиқариб юборди ва 2021 йилга қадар Украинага келиши таъқиқлаб қўйилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг