Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мисрда тез пишар уграни еган болакай оламдан ўтди

Мисрда тез пишар уграни еган болакай оламдан ўтди

Фото: «РИА Новости»

Миср шимолида тўққиз ёшли болакай бир порция тез пишар уграни егандан сўнг оламдан ўтди, деб ёзади «Akhbar el-Youm» портали.

Ҳодиса мамлакат шимолидаги ал-Маҳалла ал-Кубра шаҳрида содир бўлди.

Болакайнинг ота-онаси ҳодиса жойига етиб келган полициячиларга ўлимидан олдин ўғли бир порция угра еганини маълум қилган.

«Шифокорларнинг ҳисоботларига кўра, боланинг ўлимига қон босимининг бирдан кўтарилиши ва юрак хуружи сабаб бўлган», — дея хабар беради портал.

Жиноят қидирув ходимлари ўғилболанинг ўлими билан боғлиқ тергов ҳаракатларини бошлаб юборишган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг