Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Миллиардернинг яна бир меросхўри меҳмонхонада ўлик ҳолда топилди

Миллиардернинг яна бир меросхўри меҳмонхонада ўлик ҳолда топилди

Фото: «Daily Mail»

Америкалик нефть магнати, миллиардер Жан Пол Геттининг невараси ва меросхўри 52 ёшли Жон Гилберт Гетти меҳмонхонада ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда марҳумнинг оила аъзоларига таяниб «Daily Mail» хабар берди.

Гетти оиласи вакилининг сўзларига кўра, эркакнинг мурдаси 20 ноябрь куни Техас штатидаги Сан-Антонио меҳмонхонасидан чиққан. Ўлимининг аниқ сабаби ҳозирча маълум эмас — мурда текширилганидан сўнг ҳаммаси ошкор бўлади. Бироқ, дастлабки маълумотларга кўра, марҳумнинг танасида қотиллик излари топилмаган.

Жон Геттининг 25 ёшли қизи Айви ҳамда Питер ва Билли исмли укалари бор.

Нашрнинг таъкидлашича, 2015 йилда бошқа бир укаси Гетти Эндрю оламдан ўтди — уни ҳам Лос-Анжелесдаги уйида ўлик ҳолда топишган. Эндрю 47 ёшда эди. 2020 йил сентябрда Жоннинг онаси Энн Гилберт Гетти ҳаётдан кўз юмди.

«Daily Mail» маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда Гетти оиласининг умумий мол-мулки 5 миллиард долларга баҳоланмоқда. Шундан тахминан 2 миллиарди марҳумнинг отаси, бастакор, инвестор ва жамоат арбоби Гордон Геттига тегишли.

Жан Пол Гетти — америкалик саноатчи, тарихдаги дастлабки миллиардерлардан бири, «Getty Oil» нефть компанияси асосчиси. У, шунингдек, Калифорниядаги энг катта санъат музейи — Лос-Анжелесдаги Гетти музейи асосчиси ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг