Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Миллиардернинг собиқ хотини мактаб ўқитувчисига турмушга чиқди

Миллиардернинг собиқ хотини мактаб ўқитувчисига турмушга чиқди

Фото: «Wsj.com»

Дунёдаги энг бой одамнинг собиқ рафиқаси оддий мактаб ўқитувчисига турмушга чиқди. Гап «Amazon» компаниясининг бош директори Жефф Безос билан 2019 йилда ажрашган Маккензи Скотт ҳақида бормоқда.

«The Wall Street Journal» нашрининг ёзишича, Маккензи ўз тақдирини Сиэтлдаги хусусий мактабларнинг собиқ ўқитувчиси Дэн Жуэтт билан боғлашга аҳд қилган. Маккензи Скотт аллақачон шаҳарга кўчиб ўтган. Ҳозир у ерда турмуш ўртоғи ва тўрт нафар фарзанди билан яшамоқда.

Aжрашганда Маккензи Скотт «Amazon»нинг 4 фоиз улушини олган. Бугунги кунга келиб, унинг бойлиги қарийб 5 миллиард долларни хайрия учун сарфлаганидан ташқари 53 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Дунёдаги энг бой аёлнинг турмуш ўртоғи бахтли тасодиф туфайли у таниган инсонларнинг «энг сахий ва меҳрибони»га уйланганини айтмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг