Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Миллиардер коинотга учиш учун бизнесидан воз кечди

Миллиардер коинотга учиш учун бизнесидан воз кечди

Фото: «News 2 World»

Япониялик миллиардер Юсаку Маэдзава «Zozo» кийим-кечак, пойабзал ва аксессуарлар онлайн-ретейлери акциялари назорат улушини сотишга рози бўлди. Харидор ҳам тайёр, бу – «Yahoo Japan», келишув қиймати 3,7 миллиард долларга баҳоланмоқда, дея хабар берди «Лента».

Маэдзава «Zozo»нинг 30,4 фоизини сотди. Шу пайтгача унга 36,8 фоизи тегишли эди. Бундан ташқари, келишувга кўра, у компания бош директори лавозимини тарк этиши керак.

«Forbes» Маэдзаванинг мол-мулкини 2,2 миллиард долларга баҳолаган. У дунёга машҳур санъат асарлари коллекционери саналади. Масалан, 2017 йили у 110,5 миллион долларга Жан-Мишель Баския расмини сотиб олган: бу америкалик мусаввирлар учун рекорд нархда сотилган асар бўлди. 2018 йилнинг сентябрида япониялик миллиардер Ой орбитасига сафар қилган биринчи коинот сайёҳига айланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг