Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Microsoft» асосчисининг 300 миллион евролик яхтаси ҳозир қаерда?

«Microsoft» асосчисининг 300 миллион евролик яхтаси ҳозир қаерда?

Фото: «Pixabay»

«Microsoft» асосчиларидан бири — Пол Алленга қарашли ҳашаматли яхта (нархи 300 миллион евро) сурати хориж ОАВларида пайдо бўлди. Хусусан, «The Sun» нашри ушбу суратни чоп этди.

Фотосуратларда «Octopus» суперяхтасининг ташқи ва ички кўриниши тасвирланган. Яхта 26 кишига мўлжалланган. Унда жами 13 та каюта, иккита вертолёт майдончаси, тунги клуб, баскетбол майдони, бир пайтлар «The Rolling Stones» вокалчиси Мик Жаггер фаолият олиб борган овоз ёзиш студияси бор. Қолаверса, сув ости дунёсини томоша қиладиган таги шаффоф майдонча, бассейн, гидромассажли ванна ва кутубхонага эга.

Таъкидланишича, кемани сузишга тайёрлаш учун бўлғуси хўжайини 15 миллион евро сарфлашига тўғри келади. Айни пайтда кема Испаниянинг Малага шаҳридаги портда лангар ташлаб турибди.

Пол Аллен 2018 йилнинг 15 октябрида вафот этган. Фото: PVSM.RU 

Нашр маълумот беришича, «Octopus»да таниқли инсонлар, бизнесменлар тез-тез меҳмон бўлиб туришган. Масалан, «Microsoft»нинг яна бир асосчиси Билл Гейтс, «Юлдузлар жанги» режиссёри Жорж Лукас, «U2» мусиқий гуруҳи аъзолари ва бошқалар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг