Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мексикада ЙТҲ оқибатида 9 киши аммиакдан заҳарланиб ҳаётдан кўз юмди

Мексикада ЙТҲ оқибатида 9 киши аммиакдан заҳарланиб ҳаётдан кўз юмди

Фото: «Iz.ru»

Мексиканинг Мичоакан штатида газ цистернаси ЙТҲга учраши оқибатида аммиакдан заҳарланиб ҳаётдан кўз юмганлар сони бештадан тўққизтага етди, яна 51 киши турли даражада заҳарланган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

— Сигло XXI шоссесида аммиакли цистерна автоҳалокати қурбонлари сони тўққиз нафарга етди, — дея хабар берди Мичоакан жамоат хавфсизлиги вазири Исраэль Патрон Рэйес матбуот анжуманида.

Шанба куни Мичоакан ва Герреро ўртасидаги шосседа цистерна тиркамали юк машинаси ағдарилиб кетган. Йўловчи автобуси аммиак булути ичида қолиб қолган. Воқеа жойида беш киши ҳаётдан кўз юмган. Ҳукуматнинг дастлабки маълумотига кўра, 30 кубометр аммиакли фура яроқсиз ҳолда бўлганлиги учун фожиага сабаб бўлган.

Газ сизиб чиққан жой атрофида 72 соатга транспорт ҳаракати тўхтатиб қўйилган, қарийб минг киши заҳарланиш хавфи туфайли бошқа жойга кўчирилган. Фавқулодда тезкор операцияда мудофаа вазирлиги ва миллий гвардия бўлинмалари иштирок этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг