Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мексикада оммавий қирғин содир бўлди

Мексикада оммавий қирғин содир бўлди

Фото: «AP Photo / Gustavo Aguado»

Мексиканинг Халиско штатида юз берган қуролли ҳужум оқибатида 11 киши ҳалок бўлди ва икки киши жароҳат олди, вилоят прокуратураси тергов бошланганини эълон қилди. Бу ҳақда «Milenio» газетаси хабар берди.

«Эмилиано Сапата кўчаси йўлакчасида ўқотар қуролдан яраланган 10 кишининг мурдаси топилди. Бундан ташқари, бинода ҳам бир йигитнинг жасади чиққан, афтидан, у вояга етмаган, у ҳам ўқотар қурол етказган жароҳатдан вафот этган», — дейилади Халиско штати прокуратураси сайтидаги баёнотда.

Маҳкама маълумотларига кўра, яна икки киши — аёл билан бола ўқотар қуролдан жароҳат олган, уларга тиббий ёрдам кўрсатилган. Штат прокуратураси қирғин бўйича тергов ҳаракатларини бошлаб юборди.

ОAВ маълумотларига кўра, учта автомашинада қуролланган бир гуруҳ одамлар йўл четида спиртли ичимликлар истеъмол қилиб олган одамларга қарата ўт очишган, шундан кейин улар ҳужум жойидан қочиб кетишган. Ҳодиса содир бўлган ҳудудда вертолётлар иштирокида ҳарбийлар операция олиб бормоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг