Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Марказий осиёлик «Грета Тунберг»: у қандай ҳаёт тарзига эга?

Марказий осиёлик «Грета Тунберг»: у қандай ҳаёт тарзига эга?

Фото: «Asia Plus»

Швециялик 16 ёшли Грета Тунберг исмли қизча «табиат қўриқчиси» сифатида танилган эди. Халқаро экоҳаракатнинг энг ёш ва энг фаол аъзоси, Нью-Йоркда БМТ Бош ассамблеясида табиатни асраш тўғрисида қилган чиқиши билан тилга тушганди.

Тожикистонлик Аниса исмли талаба қиз ҳам ёш шведнинг йўлини танлаган. У Хорог шаҳридаги университетда таълим олади. У бутун дунё одамларидан табиат ва инсоният мувозанатда яшайдиган дунёни талаб қилди, дея ёзади ҳақда «Asia Plus».

Унинг сўзларига кўра, дунёдаги эко-фаоллар салбий ҳолатларга дуч келишмоқда. Бундан ташқари, ҳеч ким бунга изоҳ беришни истамаслигини таъкидлади.

«Биз табиатни асраш бўйича оммавий маърузалар қилишни режалаштирмоқдамиз. Тожикистонда экологик муаммолар ҳақида гаплашамиз. Чиқиндиларни тўғри ташлаш ва уларни қайта ишлашга эътибор қаратамиз. Бундай маърузалар Душанбе, Хўжанд ва Хорогда бўлиб ўтди.

«Эрта болаликдан экологик таълим» муҳим лойиҳаларимдан бири.Жамоам билан биргаликда биз дастур ишлаб чиқдик ва 5-7 ёшли болалар билан ишладик. Ҳозир биз 12 кишимиз. Дарвоқе, биз Душанбе шаҳрида бўлажак тадбирлар учун кўнгиллиларни қидирмоқдамиз», дейди Аниса.

«Одамларнинг табиатга муносабатини ўзгартириш жуда қийин. Баъзи одамлар бу фикрларни умуман сезмайдилар, лекин сиз ҳаракат қилишингиз керак. Агар сиз қўллаб-қувватламасангиз ва фойдасиз деб айтсангиз, буни яна ким қилиши мумкин. Мен ҳам ўзимдан: «Агар сен қилмасанг, унда ким?» дея сўрайман. Грета Тунбергни кўриб қойил қоламан. У ҳали ҳам болакай, лекин унинг қилган ишлари бутун дунёни илҳомлантиради», дейди у.

Аниса ҳам Грета cингари ҳаёт тарзини қайта кўриб чиққан. Жумладан:

-қизил гўшт ва товуқ гўштини рад этди;
- cут истеъмолининг камайтирди;
- овқат қолдиқларини ҳайвонларга беради;
- кўпроқ пиёда юради;
- такси ўрнига жамоат транспортидан тобора кўпроқ фойдаланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг