Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Маош олмайдиган президент

Маош олмайдиган президент

Фото: РБК

Президент Доналд Трамп лавозимида иш бошлаганидан бери йиллик маошини мамлакати манфаатларига ишлатиб келаётганини маълум қилди.

«Иш бошлаганимдан бери $400 мингдан $450 минггача бўлган йиллик маошимни ҳукуматимизга яна қайтариб берганман ва шундай бўлиб қолади», — деди Америка раҳбари. У охирги чекни коронавирусга қарши курашиш учун АҚШ соғлиқни сақлаш вазирлигига ёзиб берганини ва буни ўзи учун шараф ҳисоблашини билдирди.

Яқинда бўлиб ўтган брифингда Оқ уй матбуот котиби Кейли Макинани Трамп ўз маошидан коронавирус профилактикаси ва даволаш учун дори-дармон ишлаб чиқариш мақсадида соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этган $100 минглик чекни кўрсатган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг