Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Макрон Францияда фавқулодда вазият эълон қилди (видео)

Макрон Францияда фавқулодда вазият эълон қилди (видео)

Фото: РИА «Новости»

Франция президенти Эммануель Макрон мамлакатда кузатилаётган намойишлар тўлқини туфайли иқтисодий ва ижтимоий жабҳада фавқулодда ҳолат эълон қилди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Аввалроқ, бензин нархи ошишига қарши бошланган намойишлар жиддийлашгани, Макрон эса бу норозиликларда қатнашганларни жазолашга ваъда бергани ҳақида хабар берилганди.

Президент норозиликлар фонида юз бераётган зўравонликларни танқид қилган. Унинг фикрича, бу қилмишларни оқлаб бўлмайди.  

Францияда бензин нархи ошиши ортидан ижтимоий аҳволдан норози «сариқ жилетлилар» ғалаёни бошланди. Ҳозиргача ушбу тартибсизликларда 4500 дан зиёд киши қўлга олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг