Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Макка ва Мадинага олиб борадиган вокзалда кучли ёнғин содир бўлди

Макка ва Мадинага олиб борадиган вокзалда кучли ёнғин содир бўлди

Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида жойлашган марказий темир йўл станциясида кучли ёнғин содир бўлди. Бунинг натижасида ўн киши жароҳат олгани хабар қилинмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин бино томидан бошланган. Ҳозирда темир йўл алоқаси вақтинча тўхтатиб қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, «Ал-Ҳарамайн» темир йўллари Саудия Арабистонининг иккита муқаддас шаҳри — Макка ва Мадинани Қизил денгиз соҳилида жойлашган Жидда порти билан боғлайди. Ушбу маршрутнинг узунлиги тахминан 450 километрни ташкил этади, қиймати эса етти миллиард доллардан зиёдга баҳоланган.

Туризмни ривожлантириш лойиҳаси доирасида қурилган «Ал Ҳарамайн» йўлининг расмий очилиш маросими ўтган йилнинг сентябр ойида бўлиб ўтган эди.

Кейинги куни Саудия Арабистони биринчи марта 49 та давлат фуқаролари учун сайёҳлик визаларини жорий этаётганини маълум қилди.

Манба: azon.uz

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг