Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мадуро ва Лима гуруҳи. Ўзига берса — ёрдам, халқига берса садақами?!

Мадуро ва Лима гуруҳи. Ўзига берса — ёрдам, халқига берса садақами?!

Фото: «Reuters»

Американинг аксарият йирик мамлакатларини жамлаган Лима гуруҳи аъзолари Венесуэлада ҳокимият тинч йўл билан топширилишини ёқлаб чиқишди. Бу ҳақда «Euronews» хабар берди.

Бу уюшмага аъзо 11 мамлакат, Мексика, Гайана ва Сент-Люсияни истисно қилганда, армияга Хуан Гуаидони вақтинча президент деб тан олиш юзасидан мурожаат билан чиқди.

Канада пойтахти Оттавада тўпланган Лима гуруҳи аъзолари венесуэлаликларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш масаласини ҳам муҳокама қилишди. Канада бу мақсадда катта маблағ ажратганини маълум қилди.

Жастин Трюдо. Фото «Reuters»

«Биз Венесуэладаги ҳамда бу мамлакатдан қочиб кетган ёрдамга муҳтожларни барча зарур нарсалар билан таъминлашга 53 миллион доллар ажратишга тайёрмиз», — деди Канада бош вазири Жастин Трюдо.

Николас Мадуро эса табиийки, буларга зид фикрда, Венесуэла халқи тиланчилар эмаслигини, ёлғон ваъдалар ва «арзон томошалар»га учмаслигини таъкидлади.

Энди эътиборингизни бир расмий маълумотга қаратамиз: ўтган йили Венесуэлада инфляция салкам 2 миллион фоиз (!)ни ташкил этибди. Мамлакатнинг савдо-саноат палаталари ва уюшмалари федерацияси 2018 йилни «барча ишлаб чиқариш соҳалари тарихидаги энг ёмон йил» деди.

Венесуэладаги сиёсий инқирозга глобал муносабат қуйидаги харитада:

Фото: «Euronews»
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг