Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мадуро Москвага келармишми?

Мадуро Москвага келармишми?

Фото:«Известия»

Венесуэла президенти Николас Мадуро Москвага келаётгани ҳақида ушбу давлат ташқи сиёсат маҳкамасининг «Твиттер»да саҳифасида маълум қилинганди.

Бироқ Россия президентининг матбуот котиби Димитрий Песков бу хабарни узил-кесил тасдиқламади, балки мавҳумроқ гап қилди: «Бизда аниқ маълумот йўқ».

Жанубий Америкадаги нефтга бой ушбу мамлакатдаги иқтисодий инқироз сиёсий инқирозга уланиб кетганидан хабарингиз бор. Мухолифат раҳбари Хуан Гунайдо ўзини Венесуэланинг ўтиш даври президенти деб эълон қилганидан сўнг мамлакатда икки ҳокимият юзага келган. Гунайдони АҚШ ва Европадаги қатор давлатлар қонуний президент сифати тан олган. Бироқ Россия (шунингдек, Хитой ва Туркия ҳам) Николас Мадурони фаол қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг