Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Лукашенко Путиндан узр сўради

Лукашенко Путиндан узр сўради

Фото:«Segodnya.ua»

Санкт-Петербургда ўтаётган Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлат раҳбарларининг йиғилишида Россия президенти Владимир Путин ва Беларусь етакчиси Александр Лукашенко  ўртасида газ нархи масаласида тортишув юзага келганди.

«Россия 24» телеканалида намойиш этилган лавҳада Лукашенко беларуслик истеъмолчилар учун ҳар минг кубометр газ нархи 130 доллардан тушаётгани, уларнинг шундоқ биқинидаги Россия ҳудудида эса бу миқдор 70 доллар атрофида эканидан ёзғирганди. Ўз навбатида, Путин агар Россия Беларусга газни бозор баҳосида сотганида нархи 130 доллар эмас, балки 200 доллар бўлишини писанда қилиб, яхшиси, бу масалани ёпиқ шаклда муҳокама қилиш мақсадга мувофиқлигини билдирди. Бу ҳақда РИА «Новости хабар берди.

Тадбир ниҳоясида ўтказилган матбуот анжуманида Беларусь раҳбари «тортишув»га изоҳ бераркан, бевақт баҳс-мунозарага киришиб кетгани учун Россия президентидан узр сўраганини билдирди. Шунингдек, келаси ҳафта Владимир Путин билан учрашув режалаштирилганини, унда айни масала муҳокама этилажагини айтиб, янги йилни эски муаммолар билан қарши олишда хайр йўқлигини алоҳида урғулади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг