Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Латвияда 2 аёл яшин уриши туфайли жароҳатланди

Латвияда 2 аёл яшин уриши туфайли жароҳатланди

Латвияда 2 нафар аёл яшин уришидан жароҳатланиб, шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда «РИА Новости» Латвия шошилинч тиббий ёрдам хизмати вакили Илзе Букшанинг маълумотига таяниб хабар бермоқда.

«Икки аёл чақмоқ чақаётган пайтда пана жойга ўтган. Томи металл билан ёпилган жойда уларни яшин урган», – дейди Букша.

Жабрланганлардан бири 67 ёшли кампир бўлиб, у бошидан жароҳат олган, қўли ва бошқа аъзолари куйган. Иккинчиси эса 61 ёшли кампир бўлиб, унинг оёғи куйган. Шу билан бирга, у нафас олишда қийналаётганидан ва аъзоларида санчиш борлигидан шикоят қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг