Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Космонавтнинг маоши қанча?

Космонавтнинг маоши қанча?

Фото: «Gctc.ru»

«Роскосмос» маълумотларига кўра, рус космонавтлари бошқа астронавтлар: америкаликлар (NASA), японияликлар (JAXA) ва канадаликлар (CSA) билан деярли бир хил маош олишади. Бу ҳақда «Известия» газетаси ёзмоқда.

«Россия Федерациясида космонавтларнинг моддий таъминоти тўғрисида»ги қарор асосида фазогирларга иш ҳақи белгиланган. Унга кўра, космонавтликка номзодларнинг оклади 60,9 минг рубль, космонавтларнинг ўзи эса 63,8 минг рубль маош олади. Энг кўп космонавт-инструкторларга тўланади — 88,45 минг рубль.

Қолаверса, ўз вазифасини муваффақиятли уддалаганлик учун қўшимчалар белгиланган. Демак, юқорида санаб ўтилган уч тоифа космонавтлар ойлик иш ҳақига окладининг 25 фоиз кўринишидаги устама ҳам йил охирида 13-ойликни олиши мумкин экан.

Бундан ҳам ташқари, фазога парвозлари сони ошгани сайин космонавтнинг маоши ҳам кўпайтирилиб борилади. Фазога уч ва ундан ортиқ марта учган космонавт ва инструкторлар 120 фоизлик устама олишади. Ҳар бир парвоз учун бир марталик алоҳида пул мукофотлари кўзда тутилган.

Маълумот учун: 9 август ҳолатига 1 АҚШ доллари — 65,12 Россия рубли. Демак, ўртача космонавтнинг ўртача ойлиги 10 минг доллар атрофида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг