Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Коронавирус Германияга қандай бориб қолгани ойдинлашди

Коронавирус Германияга қандай бориб қолгани ойдинлашди

Фото: «News.yandex.ru»

Аввалроқ коронавирус Германияга ҳам етиб боргани маълум қилинганди. Вируснинг бундай узоқ масофани қандай босиб ўтгани ойдинлашди.

Германия фуқароси семинар пайтида хитойлик ҳамкасби билан мулоқот қилиш чоғида коронавирусни юқтириб олган, дейди Бавария соғлиқни сақлаш бошқармаси вакили Андреас Цапф Мюнхендаги матбуот анжуманида.

«33 ёшли киши сешанба, 21 январь куни ташкилот семинарида иштирок этган. Семинарда Хитой фуқароси ҳам бўлган — ташкилотнинг Хитойда иккита компанияси мавжуд», дейди Цапф. У Бавария соғлиқни сақлаш бошқармаси қошида махсус ташкил этилган «Task Force Infektiologie» инфекциология бўлимига раҳбарлик қилади.

Цапфнинг сўзларига кўра, Хитой фуқароси Шанхайда истиқомат қилади. Бироқ яқинда унинг уйига касаллик авжига чиққан Уханда яшовчи қариндоши меҳмонга келади. Германиядан келгач у шифокорга мурожаат қилади. Унга коронавирус қўзғатган зотилжам ташхиси қўйилади. Бавариялик шифокорлар хитойликлардан тасдиқ олишади.

Унинг таъкидлашича, шифохонага ётқизилган йигитнинг соғлиги қониқарли. У кечаги кунгача ишга қатнаган.

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг