Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирус: Европада вазият оғирлашмоқда

Коронавирус: Европада вазият оғирлашмоқда

Фото: Lenta.ru

Сўнгги кунларда Европа бўйлаб коронавирус жуда тез тарқалмоқда. Хабарларга кўра, Италия (655 киши касалликни юқтирган, 17 киши вафот этган), Германия (48 киши касалланган), Франция (38 киши касалланган, 2 нафари вафот этган), Буюк Британия (16 киши юқтирган), Испанияда (16 киши юктирган) аҳвол жиддий тус олмоқда.

Вирус аломатлари, шунингдек, Швейцария, Швеция, Исроил, Хорватия, Австрия, Греция, Финляндия, Россия, Литва, Грузия, Норвегия, Бельгия, Сан Марино, Нидерландия, Дания, Македония, Руминия ва Эстонияда қайд этилган.

Умуман олганда:

  • Вафот этганлар сони: 2858 киши.
  • Касаллик юқтирганлар: 83 376 киши.
  • Тузалиб чиққанлар сони: 36 551 киши.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг