Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирус билан туғилган чақалоқ 17 кунда дорисиз тузалди

Коронавирус билан туғилган чақалоқ 17 кунда дорисиз тузалди

Фото: «Germania.one»

Хитойнинг Хубэй провинцияси Ухань шаҳрида коронавирусни юқтирган гўдак 17 кунда дорисиз соғайиб кетди. Бу ҳақда «The Mirror» нашри хабар берди.

Сяо Сяо исмли қизалоқ Ухань болалар шифохонасида дунёга келган. Ота-онасидан бири хавфли COVID-19 коронавирусини юқтирганди.

Гўдак туғилган заҳоти респираторли инфекциялар ва юракдаги арзимас асоратларга қарши кураша бошлади. Аломатлари жиддий бўлмагани боис шифокорлар унга дори бермасликка қарор қилишди.

«Қизча нафас олишга қийналмади, йўталмади, иситмаси ҳам чиқмади. Биз ундаги миокардиал ҳолатни даволадик холос», — дейди шифокор Цзэн Линкун.

Чақалоқ 17 кунлик бўлганда Сяо Сяонинг коронавирусга таҳлиллари манфий чиқди. Қизалоқ мустақил соғайиб кетди.

Умуман олганда, дунё бўйича 80,3 мингдан зиёд киши коронавирусни юқтирди. Улардан қарийб 2,7 мингтаси вафот этди, 27,8 мингдан зиёд бемор тузалди. Вирус биринчи бўлиб аниқланган Хитойдан ташқари COVID-19 касаллиги дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатида қайд этилди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг