Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Коинотда олмос топилди

Коинотда олмос топилди

Япония коинотни тадқиқ қилиш агентлиги томонидан коинотга учирилган «Hayabusa 2» манзилга етиб борди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

3,5 йиллик сафардан сўнг «Hayabusa 2» Ер юзидан 2 миллиард 870 миллион километр узоқликда олмосга ўхшаган «Ryugu» номли астероидга дуч келиб, тадқиқотчилар ўша тошдан намуна ола бошлади.

Йўлдош астероиддан олган намуналар билан 2020 йили Ерга қайтиши кутилаяпти.

«Hayabusa 2» орқали қўлга киритиладиган маълумотлар асосида қуёш тизимининг вужудга келиш жараёни тадқиқ этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг