Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кўчадан топиб олинган кучукча тулки боласи бўлиб чиқди

Кўчадан топиб олинган кучукча тулки боласи бўлиб чиқди

Япониялик эркак кўчадан кучукча топиб олди ва уйига олиб келди. Аммо жонивор аслида тулки бўлиб чиқди

Японияда яшовчи эркак ит деб ўйлаб боқиб олгани аслида тулки боласи бўлиб чиқди, деб ёзади «Korrespondent.net»га асосланиб Ekologuz.

Марси исмли эркак трассада ит боласини кўриб қолди ва уни уйига олиб кетди. У ит йўқолиб қолган бўлса, уни топиш осон бўлиши учун жониворнинг расмини ижтимоий тармоққа жойлаштирди.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Луна лақабли кучукчанинг аслида тулки эканлигини маълум қилди. Эркак жониворни ветеринарга олиб борди ва у ҳам бу маълумотни тасдиқлади.

Япониялик Лунага ғамхўрлик қилишда давом этди, бироқ кейин уни махсус фермага топширишига тўғри келди. Чунки Японияда уйда тулки боқиш тақиқланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг