Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ким Чен Ин: «Шимолий Кореяда ҳам сабрнинг чегараси бор»

Ким Чен Ин: «Шимолий Кореяда ҳам сабрнинг чегараси бор»

Фото: «Regnum»

Бугун, 20 июнь куни Пхеньянда ХХР раиси Си Цзиньпин билан музокаралар чоғи КХДР етакчиси Ким Чен Ин денуклеризация (ядровий қуролсизланиш) бўйича АҚШ билан музокараларнинг оғирлигига эътибор қаратди. Бу ҳақда «Associated Press» агентлиги хабар берди.

«Шимолий Корея сабр билан кутиши ҳам мумкин. Шимолий кореяликлар вазият янада мураккаблашиб кетмаслиги учун, бир йилдан ошдики, кўп ижобий ишларга қўл урди... бироқ нариги томондан муносиб жавоб олмадик», — деди Ким Чен Ин.

Хабар берилишича, Хитой раҳбари Ким Чен Индан АҚШ президенти Дональд Трамп билан музокараларни давом эттиришни сўраган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг