Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кенияда мактабдаги тиқилинч натижасида 14 ўқувчи ҳалок бўлди

Кенияда мактабдаги тиқилинч натижасида 14 ўқувчи ҳалок бўлди

Фото: «bbc.com»

Кения ғарбидаги бошланғич мактабда камида 14 ўқувчи ҳалок бўлган, дейди расмийлар.

Ҳалокат душанба куни тушдан кейин пойтахт Найробининг шимоли-ғарбидаги Какамега бошланғич мактабида содир бўлди.

Маълумотларга кўра, тиқилинч ўқувчилар мактабдан уйига қайтишаётганда маҳаллий вақт билан соат 17:00 (14:00 GМТ) да келиб чиққан.

Таълим вазири Жорж Магоха 14 нафар ўқувчининг ҳаётдан кўз юмганини маҳаллий оммавий ахборот воситаларига маълум қилди.

«Болаларнинг ўлими ниҳоятда аламли. Фарзандларидан айрилган ота-оналарга таъзия билдираман», — дейди Жаноб Магоха.

Тиқилинч сабаби ҳозирча номаълум. Аммо Какамега полиция бошлиғи Девид Кабена маҳаллий матбуотга тергов ҳаракатлари бошланганини айтди.

Баъзи хабарларга кўра, ўқувчилар мактаб кунининг охирида тор зинадан тушиб кетишган. Зина қулаб тушгани айтилмоқда.

«The Daily Nation» газетасининг хабарига кўра, югуриб кетаётган айрим болалар ўзини тўхтатолмай бинонинг учинчи қаватидан тушиб кетишган.

Манбалардан бирининг таъкидлашича, ўқитувчи ўқувчилардан бирини жазолашга урингандан сўнг ўқувчилар мактаб биносидан югуриб чиқа бошлаган.

«Regnum»нинг хабар беришича, 3 февраль куни Кения ғарбидаги мактабда тиқилинч келиб чиққан. Унинг оқибатида 14 та ўқувчи ҳаётдан кўз юмган, 39 та бола жароҳатланган, улардан 20 нафари шифохонга ётқизилган. Маълумотларга кўра, тиқилинч дарс тугагач қўнғироқ чалингандан сўнг келиб чиққан. Айрим ўқувчилар зинадан йиқилиш оқибатида жароҳатланишган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг