Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Катталарнинг ёрдамисиз миллионерга айланган болалар

Катталарнинг ёрдамисиз миллионерга айланган болалар

Фото: «Abuehywad.ru»

Бола миллионер бўлиши учун ҳар доим ҳам унинг ота-онаси бой бўлиши шарт эмас экан. Тўғри, бу камдан-кам учрайдиган ҳолат, лекин барибир орамизда ана шундай бахтга муяссар бўлган болалар бор. Бу ҳақда «Rambler» хабар берган.


Тави Гевинсон

2009 йили Чикагога туташган қишлоқда яшовчи Тави Гевинсон исмли 11 ёшли америкалик ўқувчи қиз шундай омадли қадам босганлардан бири. Отаси инглиз тили ўқитувчилигидан пенсияга чиқди, онаси эса ивритдан таълим бериш орқали тирикчилик қилади. Тави мода ва дунёда ўз ўрнини излаётган ўсмир қизнинг руҳий кечинмаларига бағишланган блогини очишга қарор қилганда ўрта мактаб ўқувчиси эди. Унинг блоги «Style Rookie» — «янги услубчи» деб аталган. У бувисининг эски сандиғидан олган кийим-кечакларни суратга олиб, мода ҳақидаги мулоҳазаларини аралаш-қуралаш тарзда блогига жойлай бошлайди. Кўп ўтмай унга минглаб кишилар аъзо бўлади, мода оламида жаҳонга машҳур журналист Дерек Бласберг эса деярли ҳар куни ўзининг «Twitter»ида Тавининг постларини муҳокама қилишга тушади. Кейинроқ уни юксак модалар ҳафталигига таклиф эта бошлашади. Ҳозир Тави 23 ёшда, у машҳур ёзувчи ва колумнист, кинода суратга тушади, мол-мулки эса 7 миллион долларга баҳоланган. 12 ёшли қизчадан «Нью-Йоркер»га ёзиб туришни таклиф қилишгандан кейингина ота-онаси унинг блогига жиддийроқ эътибор бера бошлашди.


Жек Блумфилд

Австралиялик ўқувчи Жек Блумфилд 12 ёшида қўшниларининг майсасини кесиш орқали ишлаб топган пули эвазига е-тижорат билан шуғуллана бошлайди.

— Бу ишни қандай бажариш тўғрисида жуда кўп ўқиганман, — дейди у.

Ҳозир 17 ёшли серияли тадбиркор қуйидаги жадвал асосида яшайди: эрталаб 5:30 уйғонади: мактабга боришдан аввал ўзининг «Bloom Ventures» онлайн-бизнеси билан икки соат шуғулланади. Кечаси уй вазифаларини бажариб бўлгач ишига қайтади. Бугун кунга келиб унинг бу иши қарийб 1 миллион долларга баҳоланган. Яқинда у «2019 Success Summit» бизнес-форуми иштирокчилари олдида нутқ сўзлади. Жэкнинг ота-онаси ўртамиёна тадбиркорлар. Уни фақат руҳан қўллаб-қувватлашган.


Эшли Кволлз

14 ёшли Эшли Кволлз 2004 йили хобби сифатида «Whateverlife.com» сайтини юрита бошлайди. У «MySpace» бепул дизайн саҳифаларини ва ўзининг ёшидаги ўсмирлар учун HTML дастурлаш бўйича оддий йўриқномаларни таклиф этади. Бу вақтда у икки хонали уйда онаси ва синглиси билан бирга яшарди. Сайт жойлашган рекламалар туфайли жуда тез даромад топа бошлайди. Идора сифатида Эшли ота-онасининг уйидаги ертўладан фойдаланади. Дастлабки ойларда у 70 минг доллар ишлаган бўлса, 16 ёшида ўз уйи учун 250 минг доллар нақд тўлайди. 17 ёшида эса 1 миллион долларга эгалик қилади. Унинг сайтига ҳар ойда қарийб 7 миллион киши киради. Бир кунда унинг сайтига Жастин Тимберлейк концертидан кўра кўпроқ ўсмир қизлар ташриф буюради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг