Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Карантинсиз Швециянинг топган ва йўқотганлари

Карантинсиз Швециянинг топган ва йўқотганлари

Фото: «EUobserver»

Коронавирус пандемиясида қаттиқ чекловларни қўлламаган Швеция ҳамон муҳокамалар марказида. Карантинсиз Швеция иқтисодиёти 7 фоиз йўқотишга учрагани-ку алоҳида бир мавзу.

Шунга қарамасдан, иқтисодиётчиларнинг таъкидига кўра, швед иқтисодиёти пандемиядан кўрган зарар Америка ёинки Европанинг аксарият мамлакатлариники олдида хамир учидан патир, холос.

«Швеция иқтисодиёти қаттиқ карантинсиз ҳам талафот учради, аммо иккинчи чоракда мамлакатда ЯИМ пасайиши еврозонадагидан учдан икки ҳисса кам бўлишини кутяпмиз», — деди иқтисодчи Дэвид Оксли.

Швеция кўп қурбонлар эвазига иқтисодиётини қаттиқ таназзулдан асраб қолди, дейиш мумкин. Аҳолиси сони бўйича Европада 15-ўринда (10,1 млн. ) турувчи Швеция коронавирусни юқтириш (81 012) бўйича ҳам, ҳар бир миллион аҳолига тўғри келувчи ўлимлар сони (коронавирусдан ўлганлар жами сони 5 744 нафар) бўйича ҳам қитъада 7-ўринда.

Солиштириш учун: коронавирус юқтириш ҳолатлари Данияда — 13 996 (қурбонлар — 616), Норвегияда — 9 334 (қурбонлар — 256), Финляндияда — 7 466 (қурбонлар — 329).

Олдинда яна бир масала кўндаланг турибди, қаттиқ карантинни қўллаган қўшниларидан аввалроқ Швеция иқтисодиётини тиклай оладими-йўқми?

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг