Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Камёб қора йўлбарс фотоаппарат объективига тушиб қолди

Камёб қора йўлбарс фотоаппарат объективига тушиб қолди

Фото: «Unilad»

Ҳиндистоннинг Одиша штатида камёб қора йўлбарс фотоаппарат объективига тушиб қолди, дея хабар берди «Unilad» нашри.

Ишқибоз суратчи Соумен Байпайи сув омбори бўйлаб сайр қилиб юрган ноёб йўлбарсни тасвирга олишга муваффақ бўлди.

Одатда йўлбарслар тўқ сариқ рангда бўлиб, қора чизиқлари бўлади. Бу турдагилари эса аксинча қора тусда бўлиб, сариқ чизиқлари бор. Бундай тус қариндошлар ўртасидаги чатишиш натижасида келиб чиққан генетик нуқсон асорати ҳисобланади. Ушбу жониворлар бошқа йўлбарсларга қараганда кичикроқ бўлишади.

Ҳиндистон ёввойи табиат институти эксперти Биваш Пандавнинг сўзларига кўра, қора йўлбарслар дунё бўйича бор-йўғи етти ёки саккизта қолган бўлиб, уларнинг ҳаммаси фақат Одиша чангалзорларида яшайди. Қора йўлбарслар қирилиб кетиш арафасида. Улкан мушукларнинг аксарияти 2007 йилдан бери Симлипал йўлбарслар қўриқхонасида яшашмоқда.

Қора йўлбарслар одамларнинг кўзидан йироқроқ юришади. Бундай тусдаги жониворларни илк бор 1990 йилда қайд этишган. Қора йўлбарслар қимматбаҳо ов воситаси бўлгани учун сўнгги йилларда уларнинг сони кескин камайиб кетган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг