Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Журналистлар учун энг хавфли мамлакат»да январь ойида учинчи журналист ўлдирилди

«Журналистлар учун энг хавфли мамлакат»да январь ойида учинчи журналист ўлдирилди

Лурдес Малдонадо.

Фото: «Euronews»

Мексиканинг Тихуана шаҳрида журналист Лурдес Малдонадо уйи яқинида отиб кетилди. Бу ҳақда «Euronews» хабар берди.

Журналист федерал ҳукумат муҳофазасига олинганди.

Бу январь ойи бошидан бери Мексикадаги учинчи, Қуйи Калифорния штатидаги иккинчи бор кузатилаётган ОАВ ходимининг ўлдирилиши.

Лурдес Малдонадо қатор оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиб келган, сўнгги пайтларда маҳаллий янгиликларни ёритиш билан шуғулланаётганди.

2019 йили мамлакат президенти Андрес Мануэл Лопес Обрадор қатнашган матбуот анжуманида сўз олган журналист аёл ўз ҳаёти хавфсизлигидан ташвишланаётганини айтганди.

Ўша пайтда Қуйи Калифорния штатининг собиқ губернатори Хайме Бониля Валдес ва Малдонадо ўртасида узоқ йиллик суд жараёнлари кетаётганди.

Ўтган ҳафта журналист, ниҳоят, суд тугаб, ғалаба қозонганини маълум қилиб, энди штатнинг собиқ бош прокурорини судга беришини айтганди.

Жиноят оламидаги воқеаларни ёритувчи фотожурналист Маргарито Мартинес 17 январь куни Тихуанадаги уйи яқинида отиб кетилган.

Ундан олдинроқ, 10 январь куни Веракрузда сиёсат ва хавфсизлик мавзуларини ёритувчи интернет-портал раҳбари, журналист Хосе Луис Гамбоа Арнас ўлдириб кетилган.

Мексика — журналистлар учун дунёдаги энг хавфли мамлакат, 2021 йилда бу ерда етти нафар журналист ҳалок бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг