Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жанубий Суданда 2013 йилдан бери 400 минг киши ҳалок бўлди. Нега?

Жанубий Суданда 2013 йилдан бери 400 минг киши ҳалок бўлди. Нега?

Фото: «РИА Новости»

2013 йилдан бери Жанубий Суданда давом этаётган низолар туфайли 400 минг киши ҳалок бўлди, дея хабар беради «РИА Новости» ахборот агентлиги.

Лондондаги гигиена ва тропик тиббиёт мактабининг расмий сайтида эълон қилинган маълумотларга кўра, инсонларнинг аксарияти мамлакатнинг шимоли-шарқий ва жанубий ҳудудларида ҳалок бўлган. Қурбонларнинг аксарияти эркаклар, аммо улар орасида аёллар ва болалар ҳам бор.

2018 йилнинг бошида уруш туфайли 2 миллион киши мамлакат ичида бошқа ҳудудларга кўчган, 2,5 миллион киши эса қўшни давлатларга кетишга мажбур бўлган.

Жанубий Судан дунё миқёсида энг кўп инсонпарварлик ёрдами кўрсатиладиган мамлакатлардан бирига айланди. 2018 йилда ушбу мамлкатга 1,7 миллиард доллар ёрдам кўрсатилиб, ёрдам 6 миллион кишини қамраб олди.

Жанубий Суданда 2013 йилдан бери қонли ва қуролли тўқнашувлар Салва Киир ҳукумати ва нуэр қабиласи бошлиғи Риек Машар ўртасида давом этяпти.

Жанубий Судан 2011 йили Судандан ажралиб чиққан эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг