Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жанубий Корея самолётлари Россия самолётига ўт очди

Жанубий Корея самолётлари Россия самолётига ўт очди

Фото: AP

Жанубий Кореяга тегишли қирувчи самолётлар Япон денгизи устида Россия ҳарбий самолёти томон 300 дан ортиқ огоҳлантирувчи ўқ узган. Бу ҳақда «Ёнхап» агентлигига таянган ҳолда ТАСС хабар бериб ўтди.

Хабар қилинишича, Жанубий Корея ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли қирувчи-самолётлар 20 та сигнал ракетаси учириб, таҳминан 360 марта ўқ узишган. Россия самолёти билан орадаги масофа эса бир километр атрофида бўлган. Хабар қилинишича, ҳодиса Токто ороли ҳудудида содир бўлган. Бу оролни Россия томони Лианкур, Япония эса Такэсима, деб атайди.

Жанубий Корея томони даъво қилишича, Россия самолёти унинг ҳаво ҳудудини бузиб кирган. Россия эса самолёт халқаро йўналишда парвоз қилганини иддао қилмоқда. Мазкур ҳолат Хитой ва Японияни ҳам бефарқ қолдирмади. Хитой ТИВ вакили Хуа Чуньин Жанубий Корея ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари радари қамраб оладиган ҳудуд тўлиғича бу мамлакатга қарамаслигини билдирган. Япония эса ҳодиса рўй берган ҳудуд ўзига тегишли эканини даъво қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг