Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жанубий Корея Хитойни Вьетнамга «алмаштирмоқда»

Жанубий Корея Хитойни Вьетнамга «алмаштирмоқда»

Фото: «Asian Legal Business»

Корейс компаниялари Вьетнамга инвестицияни кўпайтирмоқда — Корея Республикаси Саноат федерацияси бу ҳақда маълум қилди. Жанубий Корея компанияларининг 2017 йилги тўғридан-тўғри инвестицияларининг 17,7 фоизи Вьетнамга тўғри келди, 1990 йилда бу кўрсаткич 3,7 фоизга тенг эди.

Шунинг баробарида Хитойга корейс инвестициялари қисқармоқда: 2000 йилда ХХР га инвестицияларнинг 44,5 фоизи ажратилган бўлса, ҳозир 27,6 фоизни ташкил этади.

Вьетнамдаги солиқ имтиёзлари, арзон ишчи кучи каби омиллар корейс компанияларини Хитойни тарк этиб, унинг жанубий қўшнисига ўтиб ишлашга ундамоқда.

Жанубий Корея — Вьетнам учун тўғридан-тўғри хорижий сармоялар киритувчи энг катта манба. 2018 йилнинг октябрига келиб, бу мамлакатдаги 7,3 мингдан ортиқ лойиҳаларга корейслар 62,1 миллиард долларлик сармоя олиб киришди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг