Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жанубий Корея энди «ривожланаётган мамлакат» эмас

Жанубий Корея энди «ривожланаётган мамлакат» эмас

Фото: «Veem»

Жанубий Корея Жаҳон савдо ташкилотидаги «ривожланаётган мамлакат» мақомидан воз кечди, деб ёзмоқда «REGNUM»

KBS молия вазири Хон Нам Кига асосланиб хабар беришича, Корея Республикаси шу йўл билан АҚШга ён беришга қарор қилган.

АҚШ президенти Дональд Трамп муайян талабларга жавоб берувчи мамлакатларни «ривожланаётган» мақомидан маҳрум қилиш талаби билан чиққанди.

Хусусан, муайян талаблар қаторига «Катта йигирматалик» (G20) ҳамда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD)га аъзолик, Жаҳон банки талқини бўйича юқори даромад даражаси кабилар киради. Жаҳон савдосининг 0,5 фоизи Жанубий Кореяга тўғри келади.

Жанубий Корея ўз қишлоқ хўжалиги соҳасини ҳимоялаш учун 1995 йилдан бери ривожланаётган мамлакат мақомини сақлаб келаётганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг