Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жанубий Корея бу йил Корея урушига расман нуқта қўймоқчи

Жанубий Корея бу йил Корея урушига расман нуқта қўймоқчи

Фото:«Politicio.com»

Корея Республикаси ташқи ишлар вазири Кан Гён Хва жорий йилда ҳукумат ўз олдига Корея урушига расман барҳам бериш мақсадини қўйганини маълум қилган. Бу ҳақда «Рёнхап» агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Корея урушига расман барҳам берилмаган, тинчлик сулҳига кўра ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилган холос. Аммо, 12 июнь санасида Сингапурда ўтказилган Қўшма Штатлар ва Шимолий Корея саммитида Дональд Трамп Ким Чен Ин билан тинчлик битимини муҳокама қилишга тайёр эканини билдирган эди.

Умуман олганда, президент Мун Чже Иннинг давлат тепасига келиши билан Жанубий ва Шимолий Корея муносабатлари илиқлаша бошлади. Шу йилнинг ўзида, яъни апрел ва май ойларида бетараф ҳудуд Пханмунжомда икки давлат расмийларининг олий даражадаги музокаралари бўлиб ўтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг