Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Иванка Трампнинг ҳижоб ўрагани баҳсларга сабаб бўлди (фото)

Иванка Трампнинг ҳижоб ўрагани баҳсларга сабаб бўлди (фото)

Анъанага кўра Xabar.uz муштарийлари эътиборига ҳафта давомида рўй берган энг муҳим 7 ҳодиса ҳавола этилмоқда.

1. Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари жиноят жойини кўздан кечирмоқда. 19 февраль куни Германиянинг Ҳанау шаҳрида яшовчи Тобиас исмли шахс чилимхоналарга бостириб кириб, одамларни ўққа тутди. Оқибатда хорижлик 11 киши ҳалок бўлди. Гумонланувчи шахс кейинроқ уйидан ўлик ҳолда топилди. Мазкур ҳужум ирқчилик асосида содир этилган теракт деб баҳоланмоқда.

Фото: “Reuters”

2. Суриянинг Идлиб шаҳри яқинидаги қочқинлар лагери. Башар Асад ҳамда унинг иттифоқчилари уюштирган ҳужумлар туфайли уйини тарк этган оилалар омонат чодирларда жон сақламоқда. Болаларнинг ҳатто табассуми ҳам қайғу ила қоришиб кетган. 

Фото: “Getty Images”

3.АҚШ президенти Дональд Трампнинг қизи Иванка Трамп Бирлашган Араб Амирликларига сафари давомида Абу Даби шаҳридаги Шайх Зайд номли масжидда ҳам бўлди. Яҳудий динига эътиқод қилувчи Иванканинг ҳижоб ўрагани ва масжидни зиёрат қилгани ижтимоий тармоқларда баҳсларга сабаб бўлди. 

Фото: “AP”

4.Туркиянинг Элязиг шаҳрида рўй берган кучли зилзила жабрдийдалари учун вақтинчалик бошпаналар қуриш ишлари жадал давом этмоқда. 6,8 балли зилзила пайти минглаб оила уй-жойидан мосуво бўлган эди. 

Фото: “Anadolu Ajansı”

5.Қирғизистоннинг Норин вилоятида уюштирилган кўк бўри – анъанавий от спорти мусобақасида қатнашган чавандоз фавқулодда матонат кўрсатди. 

Фото: “Sputnik”

6. Ҳаммол растага тарвуз туширгач ҳордиқ чиқармоқда. Ҳайдаробод, Ҳиндистон.

Фото:“AFP”

7. АҚШнинг Флорида штатида ташкил этилган пойга иштирокчиси Райан Ньюман Ford Mustang автомобилида ҳалокатга учради. Умридан бор экан, 42 ёшли спортчи мўъжиза туфайли тирик қолди. 

Фото: “USA Today”

С.Салим тайёрлади

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг