Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Италиялик йигит коронавирус юқтирди деган гумонда маъшуқасини ўлдирди

Италиялик йигит коронавирус юқтирди деган гумонда маъшуқасини ўлдирди

Фото: «Daily Mail»

Италияда коронавирус сабаб қотиллик содир этилди. Сицилиянинг Мессина шаҳрида яшовчи 28 яшар Антонио де Паче 27 ёшли маъшуқаси Лорена Куарантани бўғиб ўлдирди. Йигит севган қизи унга СOVID-19 инфекцияcини юқтирди деган гумонда бўлган, деб хабар беради «Daily Mail» нашри.

Қизнинг жони узилгач, Антонио де Паче ҳам ўзини ўлдиришга уринган, аммо бунинг уддасидан чиқмаган. Сўнг полицияга қўнғироқ қилиб, қотиллик содир этгани ҳақида хабар берган.

Маълум бўлишича, йигит ҳам, қиз ҳам Сицилиядаги шифохонада фаолият юритган ва коронавирусга чалинган беморларни даволашда иштирок этиб келган. 

Тиббий текширув Антонио де Паче адашганини кўрсатди: қизда ҳам, йигитда ҳам инфекция аниқланмаган. 

Бу қарангки, Лорена Куаранта ўлимидан бир кун аввал Facebook тармоғида айнан коронавирусдан вафот этган итальян шифокори ҳақида пост қолдирган. «Айни пайтда муҳаббат ва масъулият кўрсатиш ҳамма нарсадан муҳим. Ўзингизни, оилангизни ҳамда ватанингизни асранг! Беморлар учун жон олиб жон бераётган инсонларни унутманг. Бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилайлик, аммо уйимизда қолайлик. Вируснинг кейинги қурбони яқинингиз ё ўзингиз бўлиб қолманг», деб ёзган Л.Куаранта.

Қотиллик қурбони ҳали тиббиёт институти талабаси эди. Хабарларга қараганда, ҳали ўқишни тамомлаган бўлса-да, Лорена Куарантага ўлимидан сўнг шифокор унвони берилган.

СOVID-19 инфекцияcи Италия бўйлаб мисли кўрилмаган шиддат-ла ёйилмоқда. Айни пайтда мамлакат бўйича вирусга чалинганлар сони 115 минг нафардан ортди. Ундан вафот этганлар эса 14 мингга яқинлашиб қолди. Кузатувчилар коронавирус сабаб иши ва даромадидан айрилган аҳоли орасида жиноятчилик кучайишидан хавотир билдирмоқда. Хусусан, Кампания, Калабрия, Сицилия, Апулия каби нисбатан қашшоқ музофотларда вазият оғирлашиб бораётгани айтилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг