Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Истанбулда самолёт қўниш вақтида бўлиниб кетди. Қурбонлар бор

Истанбулда самолёт қўниш вақтида бўлиниб кетди. Қурбонлар бор

Фото: Reuters

Pegasus авиакомпаниясининг «Измир – Истанбул» йўналишида парвоз амалга ошираётган самолёти қўниш вақтида содир бўлган ҳалокатдан сўнг қурбонлар сони 3 нафарга етди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

5 феврал куни Туркиянинг Pegasus аваикомпаниясига тегишли бўлган Boeing 737-800 NG авиалайнери Сабихи Гёкчен аэропортига қўниш вақтида аэропортнинг учиш-қўниш йўлагидан 50-60 метр нарига чиқиб кетиб деворга урилган ва 3 қисмга бўлиниб кетган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага ноқулай об-ҳаво сабаб бўлган. Самолёт қўнаётган вақтда кучли шамол эсиб, ёмғир ёғаётган бўлган. 

Маълум қилинишича, аэропорт вақтинчалик ёпилган, Туркия бош прокуратураси воқеани тергов қилишни бошлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг