Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Истанбулда кучли дўл ёғди

Истанбулда кучли дўл ёғди

Фото:«NTV»

Истанбул шаҳрида кучли ёмғир ортидан дўлни эргаштириб келди. Бу ҳақда «Euronews» хабар бермоқда.

Дўл Истанбулнинг барча шаҳарчалари: Эсенлер, Айюб, Гунгўрен, Умрания, Картал, Молтепа, Силиври, Бейкоз, Тузла, Султонғози, Ускударда кузатилган.

Аҳоли дўлдан зарар кўрмаслик учун автомобилларини хавфсиз жойга киритиб қўйган. Хавфсиз жой тополмаганлар эса уловларини картон қоғоз, адёл, кўрпалар билан ёпишган.

Истанбулнинг остки йўл ўтказгичларини, ертўлаларни сув босган.

Кучли ёмғир туфайли улкан дарахтлар қулаб, йўлларни тўсиб қўйган.

Ноқулай обиҳаво туфайли Истанбул шаҳридаги Отатурк номидаги ва «Сабиҳа Гўкчен» аэропортларига қўнолмаган самолётлар бошқа шаҳарларга йўл олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг